Хитойнинг Аньхой провинциясида телефонини томоша қилишга берилиб кетиб оёғи остига қарамаган аёл зинадан йиқлиб тушди ва вафот этди. Унинг йиқилиб тушгани тасвирга олинган видеони MiaoPai портали эълон қилди.
Shanghaiist маълумотларига кўра, аёл зинадан йиқилиши билан бошига етган жароҳатдан ҳушини йўқотган. Уни шифохонага олиб боришган, эртаси куни эса у вафот этган.
Аввалроқ, 10 июль куни АҚШда телефонга ҳаддан ортиқ берилиб кетган нафақахўр аёл 2 метрли шахтага тушиб кетган эди.
Изоҳ (0)