Афғонистон пойтахтининг марказий қисмидаги Саробий туманида юз берган тошқин оқибатида камида 17 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда туман ҳокими Муҳаммад Фаҳим Мусозай маълум қилди, дея хабар беради «РБК».
Мусозайга кўра, табиий офат туфайли 7 киши жароҳат олди. 6 киши бедарак йўқолган ҳисобланмоқда.
Тошқинга шиддатли ёмғирлар сабаб бўлди. Офат оқибатида уйлар шикастланди ва экинлар нобуд бўлди.
Изоҳ (0)