19—21 июль кунлари Остона шаҳрида Атом энергиясидан тинч мақсадларда фойдаланиш бўйича МДҲ мамлакатлари комиссиясининг махсус мажлиси бўлиб ўтади, деб ёзади «Inform.kz».
МДҲ Ижроия қўмитаси аъзолари, Атом энергиясидан тинч мақсадларда фойдаланиш бўйича комиссия, Қозоғистон, Беларусь, Арманистон, Қозоғистон ядро жамияти, МДҲ мамлакатлари атом соҳасидаги корхоналари, «Росатом» давлат корпорацияси ҳамда Ядро ва радиация хавфсизлиги федерал маркази вакиллари атом энергиясидан фойдаланишнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари масалаларини муҳокама қилади.
Мажлисда, шунингдек, атом энергиясидан тинч мақсадларда, шу жумладан, соғлиқни сақлашда фойдаланиш борасидаги ташаббусли таклифлар кўриб чиқилади.
Изоҳ (0)