Бухоро вилоят ИИБ бўйсунувчи ППХ баталёни ходимлари Бухоро шаҳар А.Ғиждувоний кўчасида жойлашган «Автошоҳ бекат»да шубҳа уйғотган йигитни тўхтатиб текширув ўтказди, деб хабар берди вилоят ИИБ матбуот хизмати.
Ушбу фуқаро Қашқадарё вилояти Миришкор тумани Гулистон қишлоғида яшовчи, маълумоти олий, вақтинча ишсиз, 1992 йилда туғилган Шерози Жўраев бўлиб чиққан. Унинг қўлидаги қора рангли спорт сумкасида 10 дона боши узилган товуқлар ва сариқ рангли қопда товуқлар учун мўлжалланган озуқа-емлари борлиги аниқланган.
Суриштирув давомида фуқаро Жўраев ушбу 10 дона боши узилган товуқлар ва сариқ рангли қопда товуқлар учун мўлжалланган озуқа-емларни Бухоро шаҳар Саноатчилар кўчасида жойлашган «Ходиева-Мубина» дала фермер хўжалигидан шериги, 1963- йилда туғилган Муборак туманида истиқомат қилувчи Тожи Шойраимов билан биргаликда ферма ҳудудидан ўғрилаб, уйига олиб бораётганлиги аниқланди.
Ушбу ҳолат юзасидан холислар иштирокида баённома тузилиб, тегишли тартибда ҳужжатлаштирилиб, тўпланган ҳужжатлар қонуний ҳал қилишлик учун Бухоро шаҳар ИИБга юборилди.
Изоҳ (0)