Президентнинг 17 июлдаги қарори билан Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси (Дававианазорат) тузилмаси янгиланди, деб ёзади Norma. Ҳужжат матни давлат раҳбари сайтига жойланди.
Дававианазорат аппарати тузилмасида қуйидаги бўлимлар очилди:
- учувчисиз учар қурилмалардан фойдаланишни ҳисобга олиш ва назорат қилиш бўлими;
- чет эллик эксплуатантларнинг эксплуатация назорати бўлими.
Дававианазоратнинг асосий вазифалари сифатида қуйидагилар белгиланди:
- фуқаролик ва тажрибавий авиация фаолияти соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш;
- Ўзбекистон ҳаво ҳудудидан хавфсиз фойдаланишни, парвозларни ҳаётга ва одамлар саломатлигига, атроф-муҳитга, давлат манфаатларига хавф солмаган ҳолда амалга оширишни таъминлаш;
- фуқаролик авиацияси фаолияти соҳасида парвозлар хавфсизлигини таъминлаш бўйича сертификат бериш ишларини ташкиллаштириш ва таъминлаш;
- республика фуқаролик авиацияси манфаатларини халқаро ташкилотларда ҳимоя қилиш ва бошқалар.
Изоҳ (0)