• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12777.52
    • RUB161.54
    • EUR14590.65
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Биткоин, токен ва блокчейнлар... Улардан қандай фойдаланиш мумкин?

    Биткоин, токен ва блокчейнлардан қандай фойдаланишни ҳамма ҳам тушунавермайди. Улар ёрдамида интернет орқали одатий пул каби тўлов қилиш мумкинми? Meduza шу каби саволларга аниқлик киритади.

    Фото: CryptoCurry

    Фото: CryptoCurry

    Биткоинлар билан интернетда одатий пул каби тўлов қилиш мумкинми?

    Биринчи навбатда, шуни тушуниш лозимки, сиз биткоинларга ниманидир расман харид қила олмайсиз (мисол учун, Россияда), яъни харид учун ҳеч ким сизга чек бермайди. Биткоинлар билан тўлов қилиш мумкинлигини эълон қилаётган саноқсиз қаҳвахона ва савдо марказлари шунчаки мижозларни жалб қилишни кўзлаши эҳтимоли юқори — яъни улар биткоинни бармен кармонига ўтказишингиз ҳисобига сизга қаҳва совға қилиши мумкин.

    Биткоинлар қора бозорларда тез-тез ишлатилади. У тез, аноним ва нисбатан хавфсиз усул ҳисобланади. Айнан шунинг учун кўпчилик бундай харид ва биткоинлардан фойдаланишни қонунга хилоф деб ўйлайди. Шунчаки улар жорий қонунчиликда акс эттирилмаган — уларнинг айланмаси учун жавобгарликни ҳеч ким зиммасига олишга тайёр эмас. Бироқ криптовалюталар бўйича тегишли қонун лойиҳалари қабул қилиниши билан вазият ўзгариши мумкин.

    У ҳолда биткоинларни нега харид қилишади?

    Биринчидан, баъзи мамлакатларда (дейлик, Япония ва Европанинг баъзи ҳудудларида) биткоинлар ёрдамида тўлов қилиш — масалан, қаҳва ёки уй харид қилиш мумкин. Ва бу жуда қулай. Маблағингиз ўша заҳоти энг минимал комиссионлар билан етиб боради, муҳими — битимни амалга ошириш учун сизга банк ходимлари ёки брокерлар каби воситачилар талаб қилинмайди. Бу эса пул ўтказмасини енгиллаштириб, унинг анонимлигини сақлаб қолади (криптовалюта ҳамёнлари унинг эгаси исми билан боғлиқ бўлмайди).

    Иккинчидан, кўпчилик бу усулни ўз жамғармасининг диверсификацияси деб ҳисоблайди. Биткоинлар кўп ҳолатларда ошиб боради — ҳар бир киши курс ошиши ҳисобидан даромад қилишга умид қилади.

    Биткоинларни қаердан олишади?

    Одатда интернет-айирбошловчилар, мессенжерлардаги махсус ботлар, интернет ҳамёнлар ва криптовалюта биржаларидан фойдаланишади. Фойдаланишнинг қулайлиги ва курс ошиб бораётган вазиятда уларни харид қилишга талаб ошиб бормоқда. Кимдир шунчаки дўстларидан ёки танишларидан харид қилиши мумкин.

    «Яндекс»даги баъзи айирбошловчилар бозордаги нархи 2 300—2 400 доллар чегарасида бўлишига қарамасдан, биткоинларни уч минг долларга харид қилишни таклиф қилади. «Киви» ва «Яндекс» ҳамёнларидан ўтказмаларни амалга оширишда аксарият криптовалюта биржаларининг комиссион тўловлари беш фоизга етади.

    Назарий жиҳатдан қараганда, энг оддий ва арзон усул — энг фойдали курс бўйича харид учун йирик криптовалюта биржасига банк ўтказмасини амалга оширишдир. Бироқ амалда бу жараён анча мураккаб. Банклар бу каби битимларга эҳтиёткорона муносабатда бўлади. Жуда консерватив банклар юқори технологиялар оламига қизиқишингиз табиатни аниқлаш учун ҳатто ҳисобингизни вақтинча ёпиб қўйиши ҳам мумкин.

    Биткоиннинг курсига нима таъсир қилади?

    Биткоин бежизга рақамли олтин деб аталмайди — уни чиқариш ва тизимда янги тангаларнинг пайдо бўлиши доимий равишда қисқариб бормоқда ва математик формула билан чекланган (2034 йилга келиб биткоинларнинг 99 фоизи чиқарилади). Талабнинг ошиши билан нархлар ҳам ўсиб бориши лозим. Бошқа томондан қараганда, ҳозирги пайтда бозорда тизимда фойдаланиш мумкин бўлган тангаларнинг 10 фоизи билан фаол савдо қилинмоқда. Шунинг учун курснинг кескин ошиб кетишини биржага янги биткоинлар оқимини жалб этиш билан қоплаш мумкин.

    Биткоинлар деярли ҳар доим ўсиб бориши таъкидланмоқда. Бир нечта биткоин харид қилиб, бир йилдан сўнг бойиб кетиш мумкинми?

    Эҳтимоли юқори, бироқ ҳар доим навбатдаги ўсиш олдидан курснинг икки-уч баробар тушиб кетиш хавфи мавжуд. Шунинг учун янги йил совғаларида даромад қилишга умид қилаётган бўлсангиз, циклга тушмай қолишингиз мумкинлигини инобатга олинг. 2017 йилнинг бошидан буён биткоин деярли икки ярим мартага, эфириум (капитализация бўйича иккинчи ўринда турувчи валюта) 48 марта ошди. Бироқ кейинроқ эфириум қиймати икки баробарга тушди.

    Сабрли инвестор учун даромад истиқболи анча юқори бўлиши мумкин. Мақола ёзилаётган пайтда барча криптовалюталарнинг жаҳон капитализацияси 85 миллиард долларни ташкил этган. Шу сабабдан бозорнинг янада ўсиши учун барча имкониятлар мавжуд. Таққослаш учун: Россия аҳолиси банк депозитлари ҳажми — 405 миллиард доллар, АҚШда бу кўрсаткич — 9 триллион доллар. Қимматли қоғозлар дунё бозори капитализацияси эса 86 триллион доллар (2016 йил якунида).

    Блокчейн нима?

    «Блокчейн — маълумотларни сақлаш учун тақсимланган реестр...» — бу изоҳни бир неча марта эшитган, бироқ ҳеч нарсани тушунмаган бўлишингиз мумкин.

    Блокчейн — бир-бири билан интернет орқали боғланган кўплаб компьютерларда бир вақтнинг ўзида сақланувчи маълумотлар базаси. Унинг нега кераклигини мисол ёрдамида тушунтириш осонроқ.

    Бразилиядаги холангизга банк жўнатмалари орқали 100 рубль юбордингиз деб тасаввур қилинг. Жўнатма шаклини тўлдирганингиздан сўнг банк ходими шахсий ҳисобингиздан пулни ечиб олиб, уни халқаро ўтказмалар учун банкнинг ягона ҳисобига ўтказади. Шундан сўнг бошқа ходим бу пулларни агент банкнинг ҳисобига ўтказади, у эса, ўз навбатида, пулларни Бразилияга ўтказади. У ерда ўтказмангиз айнан шу тахлит холангизнинг шахсий ҳисобига тушади. Жўнатма давомида ҳеч ким хатога йўл қўймаган бўлса, уч кун ўтиб холангиз 97 рублни олади (барча банкларнинг комиссионлари олингандан сўнг). Бироқ энг қўрқинчлиси, шу уч кун ичида на сиз ва на сизнинг холангиз, қолаверса, банкирлардан ҳеч бири айни вақтда пулларингиз қаерда эканлиги ва уларнинг ҳисобини ким юритаётганлигини билмайди. Сервернинг кутилмаганда бузилиб қолиши, банк ходимининг инсофсизлиги ёки хакерлик ҳужуми узоқ суриштирувларнинг бошланишига сабаб бўлиши мумкин. Ахир бу каби ҳодисалар ҳисобингиздаги пуллар билан ҳам содир бўлиши мумкин. Демак, сиз ҳар куни тизимга умид қиласиз ва банкингизга ишонасиз, бу эса катта муаммо.

    Ҳозирда блокчейнлар асосан криптовалюта жўнатмалари учун фойдаланилмоқда. Бироқ у турли ташкилотларнинг турли мақсадлари учун ҳам фаол жорий этилмоқда.

    Блокчейннинг афзаллиги нимада?

    Блокчейннинг афзаллиги унинг шаффоф, тезкор, соддалиги ва қийматида. Сиз криптовалюта ёки бирор маълумотни блокчейн орқали жўнатган бўлсангиз, бундай жўнатма ҳақида маълумотни ўзгартириш ёки қалбакилаштиришнинг имкони йўқ. Чунки у бутун дунё бўйича юз минглаб компьютерлар томонидан тасдиқланади. Айнан ушбу компьютерларда ушбу маълумотнинг кўплаб нусхалари сақланади — улар билан исталган фойдаланувчи исталган вақтда танишиши мумкин. Жўнатма жараёни бор-йўғи бир неча дақиқа вақт олади ва банк жўнатмасидан бир неча ўн марта арзондир. Агар сиз пуллар ёки маълумотни блокчейнда сақласангиз ушбу қайдлар ҳеч қачон йўқолиб кетмайди ёки сохталаштирилмайди. Бозорнинг исталган иштирокчиси исталган дақиқада молиявий аҳволингизга ишонч ҳосил қилиши мумкин. Ҳеч қандай учинчи томон ёки воситачи иштирокисиз, тўлиқ шаффофлик ва ҳисоблар аниқлигининг математик кафолати.

    Унда ICO нима? У ҳақда ҳам тез-тез эшитиш мумкин

    Аттракционлар паркини тасаввур қилинг. Унинг кириш қисмида парк эмблемаси туширилган жетонни харид қиласиз ва турли кўнгилочар ўйинлар ва аттракционлар учун у билан тўлов қиласиз. Блокчейнлар билан ишловчи турли лойиҳалар (масалан, маълумотларни сақлашга ихтисослашганлар) ҳам ана шундай жетонлар чиқаради. Улар танга ёки токен деб аталади. Харидор ана шундай токен харид қилиб, уни ёрдамида лойиҳанинг бирор хизмати, айтайлик, маълумотлар базасидаги ўз сақлаш жойи ҳажмини ошириш учун тўловни амалга оширади. Агар бундай лойиҳа оммалашса, токенларнинг ҳам қиймати ошади. Блокчейн-лойиҳалар токенлар чиқарганда, уларни одамлар харид қила олиши учун бозорга жойлаштиради. Бу танга-токенларни бирламчи жойлаштириш — Инитиал Cоин Офферинғдир.

    Криптовалюталар молиявий пирамидани эслатаётгандек

    Шундай туюлиши мумкин. Молиявий пирамидаларнинг бош мақсади — унинг яратувчисини янги иштирокчилар киритган маблағлар ҳисобидан бойитишдир. Бундай пирамидаларнинг активлари ташқи бозорда ҳеч кимга керак эмас, улар фойдаланишда ҳеч қандай афзалликларда эга эмас, ҳеч қандай муаммони ҳал қилмайди. Криптовалюталар билан боғлиқ ҳолатда эса ҳаммаси аксинча — улар молиявий бозорнинг катта муаммосини ҳал қилади, уларнинг айланмаси қулай ва иштирокчилар учун манфаатли бўлиб, бу уларни харид қилишга реал талабни юзага келтиради.

    Бироқ эртага бозор технологик жиҳатдан янада мукаммал ва қулай ниманидир ихтиро қилса, йирик ўйинчилар ва инвесторлар биткоинга бўлган ишончини йўқотиши мумкин. Бу эса курснинг тушиб кетиши ва капиталнинг бошқа қулайроқ воситага ўтиб кетишига олиб келиши мумкин.

    Бироқ ҳозирда биткоинлар ва бошқа криптовалюталарни мукаммаллаштириш устида дунё бўйлаб шунчалик кўп иқтидорли программистлар ва математиклар меҳнат қилмоқдаки, навбатдаги кескин технологик ўзгариш эҳтимол мавжуд технологиялар доирасида юз бериши мумкин.

    Биткоин ва бошқа криптовалюталар қиймати ошишининг асосий сабаби бозорга йирик ўйинчиларнинг кириб келишидадир. Инвестиция жамғармалари, халқаро корпорациялар, миллиардерлар ва ҳатто баъзи давлатлар ҳам бир қатор валюта ва технологик блокчейнларни қўллаб-қувватлаши ва фойдаланишни бошлаши ҳақида маълум қилди. Бу эса инвесторлар ва криптовалюта соҳибларида ишонч уйғотади.

    Биткоин мураккаб, бироқ реал молиявий активдир.

    18.07.2017, 16:09   Изоҳ (0)   18888
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Хитойлик аёл телефон сабабли зинадан йиқилиб тушди ва ҳалок бўлди (видео)

    18.07.2017, 15:31

    Қирғизистон МСК: президентликка номзодларни кўрсатиш жараёни 1 августга қадар давом этади

    18.07.2017, 14:22

    Япония Сеул ва Пхеньян ўртасидаги музокаралар Шимолий Кореяга босим сиёсатига таъсир этмаслигини билдирди

    18.07.2017, 14:08

    Кобулдаги тошқинлар оқибатида 17 киши ҳалок бўлди

    18.07.2017, 13:12

    Пентагон: Ал-Бағдодий қарорлар қабул қилиш ва жангариларни бошқаришда иштирок этмаяпти

    18.07.2017, 12:31

    Трамп Венесуэлага «иқтисодий чоралар» билан таҳдид қилди

    18.07.2017, 11:57
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    Бектемир Residence — оилавий турмуш учун мўлжалланган уй-жой мажмуаси


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди

     

    Тавсия этамиз

    Севги ёхуд КГБ махсус операцияси — грек миллиардерига уйланган совет хизматчиси

    7 июн, 16:20

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Америка авиакомпаниялари самолётларда Starlink хизматини ўчира бошлади

    Дунё | 8 июн, 23:55

    АҚШ ва Хитой савдо божлари борасида Лондонда учрашув ўтказади

    Дунё | 8 июн, 23:05

    Франция Германияни мағлуб этиб Миллатлар Лигаси бронза медалини қўлга киритди

    Спорт | 8 июн, 22:38

    Францияда электроскутер сабаб юзага келган ёнғинда 4 киши ҳалок бўлди

    Дунё | 8 июн, 22:10

    Тошкент марказида “Салом, Мундиал” супершоуси бўлиб ўтади

    Ўзбекистон | 8 июн, 21:52

    Шимолий Кореяда май ойида муваффақиятсизликка учраган кема қайта сувга туширилди

    Дунё | 8 июн, 21:45

    Ўзбекистон ва Қатар ўйини сабаб Тошкентнинг айрим кўчаларида ҳаракат чекланади

    Ўзбекистон | 8 июн, 21:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.