Туркия ва Италия вакилларидан иборат археологик гуруҳ Туркиянинг Ғозиантеп вилоятида жойлашган Қарқамиш шаҳрида олиб борилган қазишма ишлари чоғида дунёдаги энг қадимги смайликни аниқлади. Бу ҳақда, Hurriyet Daily News нашрига асосланиб, «Газета.ru» хабар бермоқда.
Қазилма ишлари некрополь ҳудудида олиб борилаётган эди. У ердан кўплаб сопол идишлар топилди. Кўзаларнинг бирига тиржайиб турган қиёфа чизиб қўйилган эди.
Тадқиқотчиларнинг ҳисоб-китобларига қараганда, кўза милодий 1700 йилларга оид бўлиб, у шарбат сақлашга мўлжалланган.
Археологлар ушбу белги қандай мақсадда чизилганини ҳамда у нима маъно англатиши борасида аниқ фикрга келмади.
Изоҳ (0)