Латвия пойтахти Ригада яхта-катамараннинг мачтаси юқори кучланишга эга электр симига тегиб кетиши оқибатида ёниб кетган. Давлат ёнғин-қутқарув хизматининг маълумотларига кўра, нохуш ҳодиса қирғоқдан 200 метр нарида содир бўлган. Бу ҳақда Delfi’га таяниб, «Корреспондент.net» хабар берди.
Ёнғин оқибатида 12 киши, жумладан, етти нафар бола жароҳат олган. Уларнинг барчаси жиддий куйиш билан шифохонага етказилган. Воқеа жойида шифокорларнинг тўққизта бригадаси ишлаган.
Катамаран ёнғин сабабли чўкиб кетган.
Изоҳ (0)