Испания пойтахтидаги аттракционлар боғи икки поезд таркибининг тўқнашуви туфайли 33 киши жабрланди. Бу ҳақда Мадрид фавқулодда вазиятлар хизмати маълум қилди, дея хабар беради «Корреспондент.net».
Мазкур аттракциондаги кишилар енгил жароҳат олгани, улардан 27 нафари касалхонага етказилгани билдирилмоқда. Маҳаллий нашрларга кўра, жабрланганлар орасида 10 ёшгача бўлган 6 нафар бола бор.
Боғ вакили биринчи галда барча жабрланганларга ёрдам кўрсатилиши, кейинроқ эса ушбу ҳолат сабабалари кўриб чиқилишини маълум қилди.
Изоҳ (0)