Россия давлат думаси Қирғизистон фуқароларига, шунингдек, бошқа рус тили расмий тил сифатида белгиланган мамлакат фуқароси бўлган профессионал ҳайдовчиларга Россия ҳудудида ўзларининг миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси билан ишлашни рухсат этувчи қонун лойиҳасини қабул қилди, деб хабар берди «ТАСС».
«Йўл транспорт ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида»даги қонунга ҳамда Россиянинг маъмурий ҳуқуқбузарлик кодексига ўзгартириш киритилади.
Янги қонун «Қирғизистон Республикаси фуқароларига, шунингдек, рус тили расман давлат тили деб белгиланган бошқа мамлакат фуқаролари Россия ҳудудида транспорт воситаларини бошқариш билан бевосита боғлиқ меҳнат фаолиятини амалга оширишларида халқаро ёки миллий ҳайдовчилик гувоҳномасидан фойдаланиш имконини беради».
Қирғизистон Республикаси конституциясида рус тили расман давлат тили сифатида белгиланган.
Изоҳ (0)