Режиссёр Метт Ривзнинг «Маймунлар сайёраси: Уруш» фильми кутилган йирик тижорий муваффақиятни келтирмади. Картина АҚШ бозоридаги илк премьера ҳафтасида 56,5 миллион доллар тўплади. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Бу мазкур туркумдаги аввалги фильм — «Маймунлар сайёраси: Инқилоб» фильми намойишининг илк ҳафтасида келтирган тушумдан (72,6 миллион доллар) анча кам. Мутахассислар АҚШ бозорида картина 60—65 миллион доллар ишлаб топишини кутганди.
Ташқи бозорларда («Маймунлар сайёраси: Уруш» 60 дан ортиқ давлатда намойиш этилмоқда) фильм 46 миллион доллар йиғди. Бу борада Буюк Британия (9,5 миллион доллар), Россия (5 миллион доллар) ва Испания (3,4 миллион доллар) етакчилик қилмоқда.
Шу тариқа фильмнинг биринчи ҳафтадаги умумий йиғимлари 102,5 миллион доллардан иборат бўлди. «Маймунлар сайёраси» туркумидаги учинчи картинани яратишга 150 миллион доллар сарфланганди.
Изоҳ (0)