«Эд Вуд» (1994) фильмидаги роли учун «Оскар» мукофотига сазовор бўлган америкалик актёр Мартин Ландау 89 ёшида оламдан ўтди, деб ёзади «ТАСС».
AP маълумотларига кўра, Ландау 15 июль, шанба куни касалхонада хасталик натижасида «кутилмаган асоратлар» туфайли вафот этган. Актёр айнан қандай касалликдан азоб чеккани хабар берилмаяпти.
Мартин Ландауни томошабинлар «Бажариб бўлмайдиган миссия» (1966—1969 йиллар) телесериали орқали яхши танийди, ундаги роли учун актёр икки марта «Олтин глобус» мукофотини қўлга киритган.
Лос-Анжелесдаги Голливуд Шон-шараф хиёбонида актёрнинг киносаноатга қўшган ҳиссаси учун, унинг номи туширилган юлдуз бор.
Изоҳ (0)