Асосан курдлардан иборат «Демократик Сурия кучлари» отрядлари Ракка шаҳрини террорчилардан тозалаш бўйича операцияни сусайтирди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Айтилишича, 5 июлдаги қамалдан сўнг у ердаги жанговар ҳаракатлар позицион характерга эга бўлиб турибди. Отишмалар бир қанча ёндаш кўчаларда давом этмоқда.
Матбуотда айтилишича, курд отрядлари командирлари бундай тактик қадам ташлашига сабаб Туркия қўшинлари Алепподан 60 километр ғарбдаги Африн туманига бостириб кириши мумкинлиги ҳақидаги маълумотлардир. Курдлар Вашингтон Анқарага босим ўтказиб, Туркиянинг Сурия шимолига юриш қилишига тақиқ қўйишини кутмоқда.
Афринда 1 миллион курд истиқомат қилади.
Изоҳ (0)