Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳрида ёнида марихуана гиёҳванд моддаси сақлаган фуқаро қўлга олинди, деб хабар берди Тошкент вилояти ИИБ матбуот хизмати.
Олмалиқ шаҳрида 5 июль куни соат 14:00 да ўтказилган тезкор тадбир давомида ушбу шаҳарда яшовчи, вақтинча ишсиз, 1980 йилда туғилган Хуршид Йўлдошев (исмлар ўзгартирилган) уйи олдида гумонланиб текширилганида ёнидан 207,3 грамм марихуана гиёҳванд моддаси топилди.
Ушбу ҳолат юзасидан унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилди.
Изоҳ (0)