Андижон вилоятининг Андижон туманида яшовчи Музробжон Рисқиев (исм-фамилияси ўзгартирилган) 2015 йил 23 декабрь куни Жиноят ишлари бўйича Андижон шаҳар суди томонидан ҳеч қандай ҳужжатларсиз, махсус рухсатнома (лицензия) олмасдан аҳолига пуллик транспорт хизмати кўрсатиш билан шуғулланганлиги учун маъмурий жазога тортилган эди. Аммо, у яна бир бор шу иш билан шуғуллангани учун қайта жазога тортилди, деб хабар берди Давлат солиқ қўмитаси матбуот хизмати.
Damas автомашинасида ҳеч қандай рухсатномасиз одам ташиган Музробжон Рисқиев Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 190-моддаси биринчи қисми билан ҳар ойлик иш ҳақининг ўн фоизини давлат даромадига ушлаб қолган ҳолда, бир йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазосига ҳукм қилинди.
У жазони назорат қилувчи органлар белгилаб берадиган жойда ўтайдиган бўлди.
Изоҳ (0)