Тошкентнинг «Пахтакор» клуби грузиялик мутахассис Шота Арвеладзе бош мураббийлигида биринчи норасмий ўйинида майдонга тушди ва Биринчи лиганинг «Локомотив-БФК» клуби дарвозасига 8 та гол урди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар берди.
Беллашувда Жасир Ҳакимов 3 та гол уришга муваффақ бўлди. Исроиллик Гиди Канюк «Пахтакор»даги биринчи голини киритди.
Шота Арвеладзе икки таймда икки хил таркибни майдонга туширди. Биринчисида асосий таркиб футболчиларини кўриш мумкин. Бунда «Пахтакор» 2 та ҳужумчи билан ҳаракат қилган. Иккинчи бўлимда эса қолган футболчилар саф тортган.
Ўзбекистон миллий терма жамоасининг асосий дарвозабони Александр Лобанов шу куни 1-бўлимда тўп сурди. «Насаф»дан олиб келинган Элдор Суюнов эса 2-таймда майдонга тушди. Бразилиялик легионер ҳужумчи қуйи лига клуби дарвозасига йўл топа олмади.
Назорат ўйини «Пахтакор» стадиони 13 июль, пайшанба
Изоҳ (0)