Мисрнинг Хургада шаҳридаги меҳмонхонага уюштирилган ҳужум оқибатида икки нафар Германия фуқароси ҳалок бўлди. Бу ҳақда Reuters агентлигига Қизил денгиз минтақаси хавфсизлик хизмати вакили Муҳаммад ал-Ҳамзавий баёнот берди, деб хабар қилади Meduza.
Ҳужум чоғида Чехия, Россия ва Украинанинг бир нафардан, Арманистоннинг икки нафар фуқароси жабрланди.
Ҳужум 14 июль эрталабки соатларда рўй берди. Меҳмонхонага денгиз орқали киргани тахмин қилинаётган эркак бу ерда дам олаётган чет элликларга пичоқ билан ҳужум қилди. AP’га кўра, ҳужум пайтида у арабчалаб: «Йўлдан қоч, менга мисрликлар керак эмас» деб бақирган.
Reuters’га кўра, дастлаб у Zahabia меҳмонхонасида тўрт кишини, сўнг қўшни Sunny Days El Palacio меҳмонхонасида яна икки кишини жароҳатлаган.
Изоҳ (0)