Telegram мессенжери Индонезия ҳудудида мамлакат алоқа ва ахборот технологиялари вазирлиги қарори билан блокланди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Вазирлик вакили ушбу ахборотни тасдиқлади ва қўшимча равишда идора бу масалада баёнот тайёрлаётганини айтди.
Индонезиялик фойдаланувчи Twitter орқали мессенжер яратувчиси Павел Дуровга мурожаат қилиб, у бу воқеадан хабардор-хабардор эмаслиги ҳақида сўради.
«Бу ғалати, биз Индонезия ҳукуматидан ҳеч қандай сўров ёки шикоят олмаган эдик. Биз тафтиш ўтказиб, баёнот берамиз», — деб жавоб берди унга Дуров.
Изоҳ (0)