Режиссёр Азиз Раметовнинг «Арслон изидан» фильми июль ойининг биринчи ҳафтасида энг кўп томошабин тўплаган ўзбек фильми бўлди. Бу ҳақда, Алишер Навоий номидаги киносарой томонидан тақдим этилган маълумотларга асосланиб, журналист Феруз Муҳаммад маълум қилди.
Июль ойининг биринчи ҳафтаси кинорейтингида «Арслон изидан» фильмидан кейинги ўринларни Азамат Аҳроровнинг «Қайсаргинам 2», Отабек Мирзахоловнинг «Жоним йиғлоқи», Жаҳонгир Аҳмедовнинг «Онам билмасин», Акром Шахназаровнинг «Ҳамроҳ» фильмлари банд этган.
Маълумот учун, ҳозирда Алишер Навоий номли киносаройда «Қобилият», «Бегуноҳ», «Войдод 2», «Шикаст» каби фильмлар намойиши давом этмоқда.
Фильмлар намойишлари жадвали билан «Дарё.Aфишa»да танишиш мумкин.
26 июнь — 2 июль оралиғида энг кўп томошабин тўплаган ўзбек фильмлари
1-ўрин. «Арслон изидан» (жангари, драма)Режиссёр – Азиз Раметов2-ўрин. «Қайсаргинам 2» (комедия)Режиссёр – Азамат Ахроров
3-ўрин. «Жоним йиғлоқи» (комедия)Режиссёр – Отабек Мирзахолов
4-ўрин. «Онам билмасин» (комедия)Режиссёр — Жаҳонгир Аҳмедов
5-ўрин. «Ҳамроҳ» (триллер драма)Режиссёр — Акром Шахназаров
Изоҳ (0)