Новороссийскда 12 яшар болани қутқаришга ҳаракат қилган ўзбекистонлик йигит чўкиб кетди. Бу ҳақда «Коммерсантъ.uz» хабар бермоқда.
Маҳаллий ОАВга кўра, фожиа Сужук бурнида рўй берди. Бу ерга 20 ва 21 ёшли икки йигит 12 яшар бола билан бирга келганди.
«Улар кичикроқ саёзлик билан ажратилган оролга йўл олди. Қайтаётганларида эса шамол кўтарилди. Болани тўлқинлар денгизга олиб кетди ва у чўка бошлади. 21 ёшли йигит унга ёрдамга ташланди. Болани чиқариб олишга муваффақ бўлинди, бироқ йигит чўкиб кетди», — дейилади ОАВ хабарида.
Ўзбекистон фуқаросининг жасади воқеа юз берган куннинг эртасига — 11 июлда ҳодиса жойи яқинида, 5 метр чуқурликда топилди. Ўлимнинг аниқ сабабларини аниқлаш учун суд-тиббиёт экспертизаси ўтказилади. Фожиа тафсилотларига ойдинлик киритилмоқда.
Изоҳ (0)