Футбол бўйича Европа Чемпионлар лигасининг 2-саралаш босқичидан жой олган дастлабки ўйинлар 11—12 июль кунлари бўлиб ўтди.
Мазкур мусобақада ўзбекистонлик фақатгина бир футболчи — Азиз Ибрагимов иштирок этмоқда. У ўтган ҳафта Латвиянинг «Спартак» клуби билан шартнома имзолаганди.
Юрмала клуби Чемпионлар лигаси саралашида Қозоғистоннинг «Астана» клубини қабул қилди ва 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди. Азиз Ибрагимов бошланғич таркибдан жой олди ва 59-дақиқага қадар майдонда ҳаракат қилди. 25-дақиқада рақибига нисбатан ишлатган қўполлиги учун сариқ карточка олди.
Жавоб ўйини 18 июль куни Астанада бўлиб ўтади.
Европа Чемпионлар лигаси 2-саралаш босқичи 12 июль, чоршанба
Изоҳ (0)