Остона шаҳрида 13—14 июль кунлари МДҲ пойтахтлари ва йирик шаҳарлари ассамблеясининг XXV сессияси бўлиб ўтади. Бу ҳақда Kazakhstan Today хабар бермоқда.
Сессия ишида ассамблеяга аъзо 28 шаҳардан 100 га яқин меҳмон иштирок этади. Йиғилиш замонавий глобал чақириқлар шароитида шаҳарларнинг барқарор ривожланиши мавзусига бағишланган.
Сессия дастурига пленар йиғилиш ва «Шаҳарлар барқарорлигини таъминлаш учун ақлли технологияларни жорий этиш» ҳамда «Замонавий урбанизация шароитида транспорт тизимини бошқариш» мавзуларидаги икки машғулотни ўз ичига олган.
Маълумот учун, ҳозирда ассамблея таркибига МДҲнинг 9 давлатидан 87, жумладан, Қозоғистоннинг 10 та шаҳри киради.
Изоҳ (0)