Саудия Арабистони, Баҳрайн, БАА ва Миср Қатарга нисбатан санкцияларни ўз кучида қолдирди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Доҳага нисбатан чекловлар жорий этган «тўртлик» Қатар ва АҚШ ўртасидаги келишувларни «етарли эмас», деб топди.
«Қатар расмийлари ваъдаларига ишониш ярамайди», — дейилади Саудиянинг SPA ахборот агентлиги томонидан тарқатилган баёнотда.
Бугун, 12 июль куни Жидда шаҳрида АҚШ Давлат котиби Рекс Тиллерсоннинг «тўртлик» ташқи ишлар вазирлари билан музоркалари ўтказилиши кўзда тутилган.
Олдинроқ Тиллерсон Доҳада Қатар ташқи ишлар вазири Муҳаммад ал-Таний билан терроризмга қарши ҳамкорликдаги кураш бўйича келишувни имзолаганди.
Изоҳ (0)