Хитойнинг хориждаги илк ҳарбий базаси Шарқий Африканинг Жибути давлатида қурилади. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Жибути муҳим стратегик аҳамиятга эга мамлакат бўлиб, Қизил денгиз ва Сувайш каналида кемалар қатновини назорат қилиш имконини беради.
Ҳарбий база қурилиши 2016 йилда бошланди. Тинчликни сақлаш бўйича гуманитар миссия доирасида Яман ва Сомали қирғоқларини патруллашда иштирок этаётган Хитой кемалари захираларини тўлдириш унинг асосий вазифаларидан бири саналади.
Хитой расмийлари Жибутидаги базани логистика маркази деб атамоқда. Мамлакатда инглиз тилида чоп этиладиган Global Times нашри Жибутидаги база Хитой армиясининг биринчи хорижий базаси эканлиги ва у ерда қўшинлар жойлаштирилишини тан олди.
Изоҳ (0)