АҚШ разведкаси Сурия тузуми Хон-Шайхунда 4 апрель куни қимёвий қурол қўллагани юзасидан «салмоқли далиллар»га эга. Бу ҳақда Марказий разведка бошқармаси директори Марк Помпео маълум қилди, дея хабар беради «РИА Новости».
Унинг айтишича, Суриядаги апрель воқеаларидан сўнг президент Трамп юз берган ҳолатга аниқлик киритиш бўйича буйруқ берган. Разведка ҳақиқатда нима рўй берганига ойдинлик киритишни бошлаган. Жумладан, АҚШ шериклари билан ўзаро ахборот алмашилган.
«Мен президентга разведка ҳамжамияти кимёвий ҳужум Сурия тузуми томонидан амалга оширилганини аниқлагани ва бунинг салмоқли далилар борлигини айтдим. Бизнинг бунга мутлақо ишончимиз комил эканлигини билдирдим», — деди МРБ директори.
Изоҳ (0)