Флоридадаги пляжда дам олаётган ўнлаб одамлар чўкаётган оилани қутқариш учун тирик занжир ҳосил қилишди. Бўлиб ўтган воқеа видеоси Inside Editon’нинг YouTube’даги каналига жойлаштирилди.
Ролик остига ёзилган изоҳларга кўра, ҳодиса 8 июль, шанба куни Панама-Сити шаҳри ҳудудида содир бўлган. Қирғоқда чўмилаётган икки нафар болани кучли оқим оқизиб кета бошлаган. Уларнинг онаси ҳамда бувиси ёрдамга ошиққан, бироқ улар ҳам сувнинг кучли оқимини енга олмаган.
Натижада 80 нафар одам бир-бирининг қўлидан ушлаб пляждан то денгизгача бўлган занжир ҳосил қилган. Улар шу орқали чўкаётган одамларни қуруқликка чиқариб олишга муваффақ бўлган.
WJHG телеканалининг маълум қилишича, Роберт Урсери, унинг онаси ҳамда 8 ва 11 ёшли фарзандларини қутқариш операцияси бир соатдан ортиқроқ давом этган. Болакайларнинг бувиси бўлиб ўтган воқеа юракдан хуружига учраган ва шифохонага етказилган. Оиланинг қолган аъзоларига зарар етмаган.
Изоҳ (0)