Анқара томонидан 2016 йилда Туркияда муваффақиятсиз якунланган давлат тўнтаришини ташкиллаштиришда айбланаётган мухолиф сиёсатчи Фатҳуллоҳ Гулен ўзининг АҚШни тарк этиши ва Канадага кўчиб ўтиши ҳақидаги хабарларни рад этди, деб хабар берди «Вести Кавказа».
У бу каби хабарларни миш-миш дея атади. «Агарда АҚШ мени топширишни тўғри деб билса, мен Туркияга бораман», — деди Гулен Reuters агентлиги билан интервьюда.
Бундан ташқари Гулен Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғоннинг сиёсатини танқид қилди. У АҚШ ҳукумати ва Европа иттифоқига аъзо мамлакатлар раҳбарларини Туркияга сиёсий эркинликни қайтаришда ёрдам беришга чақирди.
Изоҳ (0)