Суд давлатга хиёнатда айбланаётган Виктор Янукович ишини кўриб чиқиш бўйича танаффус эълон қилди. Кейинги суд йиғилиши 3 август соат 10:00 да бошланади. Бу ҳақда Киевнинг Оболонь туман суди қарор қилди, деб хабар берди «Корреспондент.net».
Суднинг бугунги йиғилиши атига бир неча дақиқа бўлиб ўтди. Суд бошлангач собиқ президентнинг янги тайинланган адвокати Виталий Мешечек мижозининг иши билан танишиб чиқиш учун вақт сўради. Суд унинг расмий илтимосини қондирди.
Аввалроқ, Янукович давлат хиёнатига боғлиқ суд жараёнида бошқа иштирок этиш ниятида эмаслигини маълум қилганди. Унинг тахминича, Оболонь туман суди қарорни олдиндан қабул қилиб бўлган ва уни умрбод озодликдан маҳрум қилиш бўйича қарор чиқаради.
Изоҳ (0)