Россиялик ҳарбий маслаҳатчи Николай Афанасов Суриядаги миномёт отишмасида ҳалок бўлди. Бу ҳақда Россия мудофаа вазирлиги маълум қилди, дея хабар беради «РИА Новости».
«Хама вилоятида Сурия ҳукумат қўшинлари шаҳарчаси жангарилар томонидан тўсатдан миномётдан ўққа тутилиши оқибатида ҳарбий маслаҳатчи Николай Афанасов ҳалок бўлди», — дейилади вазирлик хабарида.
Афанасов Сурия армияси бўлинмалари шахсий таркибига машғулот ўтарди. У ўлимидан сўнг давлат мукофотига тақдим этилди.
Изоҳ (0)