Россиянинг «Радар ММC» компанияси «Дельфин» туридаги янги қайиқни яратди, унинг ҳашаматли тўпламини «сув устидаги Bentley» дея аташ мумкин. Бу ҳақда компаниянинг ижрочи директори Иван Анцев «РИА Новости» билан интервьюда маълум қилди.
Ушбу қайиқ биринчи бор жорий йилнинг июнида Санкт-Петербургдаги Ҳарбий-денгиз салонида намойиш қилинган эди.
«Биз «Волга» ва «Дельфин» сувости қанотларидан фойдаланган ҳолда ҳашаматли салонга эга модернизация қилинган қайиқни тақдим этдик. Айтиш мумкинки, ушбу қайиқ сувдаги Bentley — унинг 280 от кучига эга двигатели 90 километр соат тезликда ҳакатланиш имконини беради, салони чармдан, қизил ёғочдан ишланган», — дейди Анцев.
Ушбу қайиқдан сайрга чиққанда ва VIP-транспорт воситаси сифатида фойдаланиш мумкин. «90 километр соат тезликда қайиқнинг қанотлари чиқади ва ҳеч бир тўлқин унга чўт эмас», — дейди ижрожи директор.
Изоҳ (0)