Ferrari компанияси 2021 йилда бозорга чиқариладиган ва гибрид двигателга эга кроссоверни тайёрламоқда. Бу ҳақда Мотор хабар берди.
Автомобиль шартли F16Х номини олган. Компания вакилларига кўра, машина тўлиқ маънодаги кроссовер ёки йўлтанламас бўлмайди. Италия маркаси «беш эшикли купе» чиқаради.
Янгилик GTC4 Lusso моделининг вориси тайёрланадиган алюмин платформада қурилади. Ундан кроссовер тўлиқ узатма тизимини олади. Ўлчамлари бўйича эса F16Х бирмунча баландроқ бўлади.
Капот остида 8 цилиндрли мотор ёки гибрид бензин-электр двигатели жойлашиши кутилмоқда. V12 мотори вариант сифатида кўрилмаяпти.
Биринчи шундай Ferrari нархи 350 минг доллар бўлиши тахмин қилинмоқда. Компания унинг ёрдамида сотув ҳажмини икки баробар кўпайтириб, йилига 16 мингтага етказишни мўлжалламоқда.
Изоҳ (0)