Тошкент шаҳрида фойдаланилаётган йўловчи автобуслари конструкциясида вентиляторлар билан жиҳозланиш кўзда тутилмаган. Бу ҳақда «Тошшаҳартрансхизмат» акциядорлик компанияси маълум қилди, дея хабар беради «1news.uz».
Шу билан бирга, компания шаҳар транспортида қулай шароитлар яратишга қарор қилди ва MAN ҳамда Isuzu русумидаги автобусларни ишлаб чиқарувчиларга табиий шамоллатиш дарчалари ўлчамини катталаштиришни таклиф этди.
Шунингдек, йўловчи автобусларининг янги моделларига совутгичлар ўрнатишга қарор қилинди. Ушбу таклифлар ишлаб чиқарувчилар томонидан амалга ошириш учун қабул қилингани билдирилмоқда.
Изоҳ (0)