Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси матбуот хизмати шаҳар ҳудудида 5 июль куни юз берган йўл-транспорт ҳодисалари ҳақидаги ахборотни 8 июль куни эълон қилди.
Унга кўра, 5 июль куни Тошкент шаҳрида 3 та йўл-транспорт ҳодисаси қайд этилди. Мазкур ЙТҲлар оқибатида 5 киши тан жароҳати олган. «Вафот этганлар йўқ», — дейилади расмий ахборотда.
Шу куни йўл-патруль хизмати инспекторлари томонидан жами 2605 та ҳуқуқбузарликлар бўйича маъмурий баённомалар расмийлаштирилган бўлиб, шулардан, 874 тасини қўпол турдаги, 29 тасини маст ҳолда транспорт воситасини бошқариш ҳолатлари билан боғлиқ.
Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси компьютерлаштирилган бошқарув тизими томонидан 5 июль куни жами 991 та ҳуқуқбузарликлар қайд этилган бўлиб, шулардан 534 тасини светофорнинг тақиқловчи чироғига бўйсинмасдан ҳаракатланиш, 457 тасини белгиланган меъёрдан юқори тезликда ҳаракатланиш ташкил этган.
Изоҳ (0)