Дубайдаги такси мижозларига энди ҳаракатланиш чоғида хавфсизлик камари тақишга тўғри келади. Бу ҳақда UAE Inside хабар бермоқда.
Жорий йил 1 июлидан кучга кирган янги қоида кўплаб такси ҳайдовчилари хавотирига сабаб бўлди: мижозлар камар тақишдан бош тортганда ҳам жаримага тортиладиларми?
Дубай полицияси бош қўмондони ёрдамчиси Муҳаммад Саиф ал-Зафайнга кўра, мижоз такси ҳайдовчининг хавфсизлик камарини тақиш ҳақидаги илтимосини рад этса, у йўловчига хизмат кўрсатишдан бош тортиши мумкин.
Акс ҳолда ҳайдовчи 400 дирҳам (108 доллар атрофида) жаримага тортилади.
Изоҳ (0)