Тошкент шаҳрининг Олмазор тумани Сағбон кўчасида 7 июль куни, соат тахминан 10:30 да инсон ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси юз берди, дея хабар бермоқда UzNews.
Маълум бўлишича, Matiz’нинг рулида бўлган 1994 йилда туғилган ҳайдовчи бошқарувни йўқотиб, 1950 йилда туғилган пенсионерни уриб юборган.
«ЙТҲ оқибатида олинган жароҳатлар сабаб жабрланувчи касалхонага етказилаётган пайтда оламдан кўз юмди», — дейилади UzNews ахборотида.
Изоҳ (0)