Тошкентнинг «Пахтакор» клубида дарвозабонларнинг янги мураббийи иш бошлади, деб ёзди «Championat.asia» нашри.
Бундан буён клуб посбонларини туркиялик Иброҳим Йилмаз ўйинларга тайёрлайди. Катта эҳтимол билан бош мураббий Шота Арвеладзе ёрдамчиси Йилмас билан Туркиядаги фаолияти орқали танишган.
Кеча — 7 июль куни Шота Арвеладзе таътилдан қайтиб келган «Пахтакор» футболчилари билан илк машғулотини ўтказди. Унда Иброҳим Йилмаз ҳам кўриниш берди.
«Пахтакор» бунга қадар Қаршининг «Насаф» клубидан Элдор Суюновни жамоага олиб келиб, Александр Лобанов билан рақобат қилишини таъминлаганди. Иккинчи даврадан бошлаб грузиялик мутахассис қайси посбонга ишонч билдириши кўпчилик учун қизиқ масала. Самвел Бабаян мураббийлик қиладиган Ўзбекистон терма жамоасида Александр Лобанов асосий дарвозабон ҳисобланади.
Изоҳ (0)