Ўзбекистоннинг Қирғизистон ва Тожикистон билан чегараларни делимитация ва демаркация қилиши масаласида берилган саволга 5 июлда бўлиб ўтган видеомулоқот давомида жавоб берган Абдулзиз Комилов айни вақтда бу масалада музокаралар фаол кетаётганини айтиб ўтди.
Тожикистон билан бўладими, Қирғизистон билан бўладими, уларнинг позициясидан қатъи назар, мураккаб муаммолар бор. Бунда Ўзбекистоннинг позициясини, Қирғизистон ёки Тожикистоннинг позициясини ҳамда чегарада яшовчи аҳолининг позициясини инобатга олиш керак. Шундай жойлар борки, ҳовлининг ўртасидан чегара ўтган: ота-она бир томонда, келин билан куёв бошқа томонда қолиб кетади ёки ариқнинг ўртасидан ўтган чегарада сув кимники эканлигни аниқлаштириш керак. Лекин умумий муносабат жуда ижобий. Ҳамма томонлар келишишга тайёр. Бунда бир-бирини тўғри тушуниш ва келишиш, ўзаро ҳурмат асосида масалалар ҳал қилиниши керак.Мулоқот давомида айнан шу икки қўшни давлат билан муносабатлар юзасидан берилган саволга ҳам жавоб берилди. Унга кўра, Қирғизистон билан чегараларни белгилаш масаласида келишувга эришилса, бу келишув икки давлат раҳбарининг олий даражадаги учрашувида имзоланадиган асосий ҳужжатлардан бири бўлади.Абдулазиз Комилов, Ўзбекистон ташқи ишлар вазири
Изоҳ (0)