Халқ таълим вазирлиги 9-синф битирувчиларининг таълимни қай тарзда давом эттиришлари борасида расмий ахборот берди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати маълум қилди.
«Жорий ўқув йилида 9-синфни битирган ўқувчилар ота-оналари ва ўзларининг хоҳишларига кўра онгли равишда касб-ҳунар коллежи, академик лицей ёки ўзлари таълим олган мактабларда мажбурий таълимни давом эттирадилар», — дейилади вазирлик ахборотида.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистоннинг бир қатор касб-ҳунар коллежи ва академик лицейида 9-синф битирувчиларидан ҳужжат қабул қилиш тўхтатилган эди. Кейинроқ 3 июлдан барча лицей ва коллежларда ҳужжат қабул қилиш бошланиши маълум қилинганди.
Изоҳ (0)