Ўзбекистон Президентининг 5 июлдаги фармони билан Музаффар Солиев уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири этиб тайинланди. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар бермоқда.
Бунга қадар Солиев мудофаа вазирининг шахсий таркиб билан ишлаш бўйича ўринбосари сифатида фаолият юритиб келаётган эди.
Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги апрель ойида мамлакат раҳбарининг фармонига кўра ташкил этилган эди. Биринчи вазир Эркин Искандаров бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимдан озод қилинган эди.
Изоҳ (0)