Буюк Британиянинг собиқ бош вазири Тони Блэр Ироқ урушининг бошланишида иштирок этгани боис суд таъқибига олиниши мумкин, бунинг учун собиқ бош вазирни иммунитет билан таъминловчи 2016 йилги суд қарорини бекор қилиш талаб этилади. Бу ҳақда, The Guardian’га асосланиб, «Европейская правда» хабар бермоқда.
Собиқ бош вазирнинг жиноий таъқибга олиниши 2016 йили Вестминстер магистрат суди т томонидан тўхтатиб қўйилган эди. Ўшанда Блэр ҳар қандай суд таъқибидан ҳимояланиши назарда тутилган эди, негаки унга қарши очилган ҳар қандай иш давлат аҳамиятига молик сирларнинг очилишига олиб келиши мумкин.
Аммо ушбу қарор округ суди Майкл Сноу, лорд бош судья Томас Квимидд ва Жастис Оузели томонидан қайта кўриб чиқилди.
Эшитув натижалари ҳали ошкор этилмаяпти.
Тони Блэр Ироқ урушининг бошланишига бевосита айбдор шахслардан бири сифатида эътироф этилгани ўз вақтида шовшувларга сабаб бўлган эди.
Изоҳ (0)