Германия ҳукумати берган баёнотга кўра, Гамбургда ўтадиган G20 саммитида канцлер Ангела Меркель Франция ва Россия раҳбарлари билан бирга Украина масаласи бўйича уч томонлама маслаҳатлашувчи ўтказади. Бу ҳақда, AP’га асосланиб, «Газета.ru» хабар бермоқда.
Германия канцлерининг расмий вакили Штеффен Зайбертга кўра, Ангела Меркелнинг Россия ва Франция етакчилари Владимир Путин ва Эмманюэль Макрон билан учрашуви қачон ўтиши ҳали аниқ эмас.
Илгарироқ Путин саммит доирасида АҚШ президенти Дональд Трамп билан Украина масаласини муҳокама қилиши маълум бўлган эди.
Изоҳ (0)