Олимлар ўтказган янги тадқиқот ҳокимият тепасида бўлган баъзи одамлар ва миясининг маълум қисмлари шикастланган кишиларнинг муайян хусусиятлари ўхшаш эканлигини кўрсатди, деб ёзади Afisha Daily. Хусусан, уларда ҳамдардлик қобилияти йўқолиши ва бошқа одамларга нисбатан раҳм-шафқат туйғуси камайиши мумкин.
Канаданинг Макмастер университети мутахассислари 45 нафар кўнгиллини таклиф қилиб, уларни транскраниал магнит стимуляцияси усули ёрдамида текшириб кўрди.
Синалаётган кишиларнинг ҳар бири қўл тўпни сиқаётгани акс этган видеони томоша қилди. Тизим бу вақтда миянинг биз бошқа одамларнинг ҳаракатларини кўрганда ишга тушадиган қисми фаолиятини таҳлил қилди.
«Карьера зинасидан кўтарилиб бораётган ҳамкасбини кўрган кўплаб кишилар унинг хатти-ҳаракатларидаги баъзи ўзгаришларни пайқаган бўлиши мумкин, улар доим ҳам яхшиликка бўлавермайди. Ҳукмронлик нейрокогнитив тизимли хулққа кучли таъсир ўтказади», — деди тадқиқот раҳбари Сахвиндер Оби.
Изоҳ (0)