Ўзбекистон Ташқи савдо вазирлигида қароргоҳи Москва шаҳрида бўлган Нидерландиянинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Регина Вероника Мария Жон-Бос билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати маълум қилди.
Музокаралар давомида икки мамлакат ўртасида савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликнинг жорий ҳолати ва ривожланиш истиқболлари муҳокама этилди. Қишлоқ хўжалиги, чорвачилик, мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш соҳаларидаги ҳамкорлик салоҳиятига урғу берилди.
Шунингдек, икки давлат ишбилармон доиралари ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни йўлга қўйиш, йиллик қўшма бизнес-форумларни ташкил этиш механизмларини яратиш масаласи кўриб чиқилди.
Изоҳ (0)