Ўзбекистон Ташқи савдо вазирлигида Хитойнинг Peng Fei Jiantao Ceramica компанияси делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати маълум қилди.
Учрашув чоғида Ўзбекистонда мавжуд хом ашё, юқори малакали ишчи кучи ва хорижий инвесторлар учун яратилган қулай шароитлар ҳақида сўз борди.
Юқоридагиларни инобатга олиб, мамлакатда фарфор маҳсулотлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш истиқболлари муҳокама қилинди.
Изоҳ (0)