• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12603.52
    • RUB160.94
    • EUR14676.8
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Эчкичилик: Фориш туманининг ажойиб имконияти

    1 июль, шанба куни Жиззах вилоятининг Фориш туманида жойлашган Богдон посёлкасидан саккиз километр нарида Ўзбекистон қишлоқ хўжалигининг ижобий жиҳатдан олдинга силжишига, хусусан, мамлакат чорвачилиги соҳасида эчки наслчилигининг ривожланишига оид воқеа содир бўлди.

    Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил апрелда Жиззах вилоятига ташрифи чоғида берилган топшириғи ва ташаббусига кўра, Фориш туманида эчки наслчилиги ҳамда эчки маҳсулотларини замонавий қайта ишлаш дастурларини амалга ошириш ишлари бошланган.

    Жиззах вилояти ҳокими Улуғбек Узоқов билан суҳбат уюштирилди.

    Фото: «Дарё»/Бахтиёр Насимов

    Фото: «Дарё»/Бахтиёр Насимов
    Фориш туманида бу каби лойиҳа биринчи марта амалга оширилмоқда. Шу билан бирга Жиззах вилоятида ушбу кунларда умумий миқдори 3,5 триллион сўмлик учта лойиҳа ишга туширилмоқда. Ушбу лойиҳалар ичидан текстил саноати, ишлаб чиқариш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги хом ашёларини чуқур қайта ишлаш кабилар ўрин олган. Бутун вилоят бўйлаб 27 минг иш ўрни ташкил этилади. Эчкичилик лойиҳаси бўйича гапирадиган бўлсак, 2017 йилнинг охирига қадар биринчи босқичда Forish Agro Valley МЧЖда 150 та янги иш ўрни яратилади. Кейинчалик ишчилар сони 350 нафарга етказилади.

    Улуғбек Узоқов, Жиззах вилояти ҳокими 

    Forish Agro Valley МЧЖ компаниясининг мутахассислари бўлажак комплекснинг батафсил кўриниши тасвирланган стендлар, чизмалар ва схемаларни намойиш этди. 1412 гектар майдонда иккита ташкилот фаолият юритади: Forish Agro Valley — жундор эчкиларни кўпайтириш ва уларни қайта ишлаб, гўшт маҳсулотларини етказиб бериш.

    Фото: «Дарё»/Бахтиёр Насимов

    Фото: «Дарё»/Бахтиёр Насимов

    Чорва молларини боқиш учун 1110 гектар яйлов мавжуд. Яна 300 гектар майдонда хашак етиштирилади.

    Энг улкан ишлар Forish Agro Valley МЧЖнинг 10 гектарлик қурилиш майдонида амалга оширилмоқда. Бу ерда 7650 квадрат метрли ишлаб чиқариш корпусларининг, 5480 квадрат метрли ишчи иншоотлари ва хизмат учун 1390 квадрат метрли бинолар қурилмоқда. Лойиҳани амалга ошириш муддати: 2017—2022 йиллар.

    Лойиҳанинг якунловчи босқичида комплекс йилига 3000 тонна эчки сути ишлаб чиқаради ва чорва молларининг сони 2000 бошга етказилади.

    Буларнинг барчаси улкан сармояни талаб қилади. Лойиҳани амалга ошириш 11,5 миллиард сўмга баҳоланган, шундан 3,5 миллиард сўми ташкилотнинг шахсий маблағи ҳисобига, қолган 8,5 миллиард сўми — «Трастбанк» хусусий акционерлик-тижорат банки кредитлари ҳисобига амалга оширилмоқда.

    Наслдор эчиларни кўпайтиришга ихтисослашган ишлаб чиқариш субъектлари учун минимал ставкада, етти йиллик муддат билан кредит ажратилган, ундан дастлабки уч йили имтиёзли ҳисобланади.

    Банк раҳбарлари билан учрашув вақтида «Трастбанк» бошқаруви раисининг ўринбосари Комил Габбазовнинг эчкичилик борасидаги чуқур билимлари мени ҳайрон қолдирди.

    Албатта банк ходими уч миллион доллар ва 5,5 миллиард сўм сармоя тикилган ишнинг барча майда жиҳатларигача батафсил маълумотга эга бўлиши тушунарли. Комил Габбазов барча нарсадан хабардор: эчки сутининг таркибидан тортиб, мустаҳкам емиш базасини яратишгача, тоза занен зотларинининг аҳамияти ва беда турларига қадар.

    Эчкичилик банк учун янги иш. Бироқ қишлоқ хўжалиги борасида янги эмасмиз. Масалан, биз Самарқанд вилоятида қишлоқ хўжалигининг тармоғи — паррандачилик бўйича йирик лойиҳаларни амалга оширишда иштирок этганмиз. Эчкичилик эса янги йўналиш. Бунинг учун Тошкент давлат аграр университетининг ўқитувчиларини таклиф қилдик, Андижон вилоятига бориб, 300 та занен эчкиларини сотиб олган фермернинг тажрибаларини ўргандик. Мамлакат, вилоят, туман бозорлари сиғими билан танишдик. Нидерландлар келиб сув ва тупроқнинг таҳлилини амалга оширди: минераллар таркиби қандай, йил давомида озиқлантириш учун нималар керак, мавсумий ҳосилдорликнинг тебранишлари ва ҳатто қандай беда танлаш керак эканлиги. Кенг қамровли тадқиқот хулосаларини қўлга киритдик.

    Комил Габбазов, «Трастбанк» бошқаруви раисининг ўринбосари

    Журналистлар 1 июль, шанба куни Жиззах вилоятининг Фориш туманида жойлашган Богдон посёлкасидан саккиз километр наридаги кампуснинг пойдеворига келажак учун хат қолдирилган таъмал тошини қўйишда иштирок этди. Ишлар давом этмоқда. Сув учун 160 метрли қудуқ қазилди. Янги комплекснинг эчкиларини суғориш ҳамда уларни ишончли озиқ-овқат билан таъминлаш базаси учун жуда кўп сув керак бўлади.

    Фото: «Дарё»/Бахтиёр Насимов

    Фото: «Дарё»/Бахтиёр Насимов

    Бундан ташқари, эчки сутини ишлаб чиқаришга мўлжалланган завод ва ферманинг ихтисослашган улкан комплекси занен эчкиларининг маҳаллий шароитларга мослашиши учун хизмат қиладиган давлат аҳамиятидаги ишни ҳам бажаради.

    Зенен эчкиларининг аҳамиятини ҳисобга олмасликнинг иложи йўқ. Швейцариянинг Берн кантонлигидаги Саанен шаҳрида урчитилган эчкилар йилига 600—700 литр сут беради. Агарда емиш ва сақлаш яхши амалга оширилса икки баробар кўп сут бериши мумкин. Рекорд даражада — 3499 литр сут берган ушбу турдаги эчкилар ҳам қайд этилган.

    Қўйилган мақсад: дунёда энг яхши сут берадиган занен эчиларидан валютага 1000 тасини сотиб олиш ва у ўзининг ижобий жиҳатларини наслдан наслга қолдиришини таъминлаш. Бунда Европа, Россия ва Украинада ушбу турдаги фаолият билан шуғулланаган хорижлик мутахассислар ёрдам беради.

    Қилинадиган ишлар ҳали кўп. Эчки сутини пастеризация қилиш ва қайта ишлаш, шунингдек, уни сақлаш учун керак бўладиган ускуналарни сотиб олиш керак. Бироқ Фориш тумани аҳолисининг бандлигини таъминлайдиган комплекснинг имкониятлари ҳозирданоқ кўриниб турибди. Биз, Ўзбекистон истеъмолчилари эса фойдали эчки сутидан тайёрланган, қаймоқ, пишлоқ, творогларни кутиб қоламиз.

    Бахтиёр Насимов, «Дарё» шарҳловчиси

    03.07.2017, 15:00   Изоҳ (0)   18650
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шавкат Мирзиёев Владимир Путинга ҳамдардлик билдирди

    03.07.2017, 14:16

    Ўзбекистонда 3—9 июль кунлари ҳарорат 45 даражагача кўтарилиши кутилмоқда

    03.07.2017, 12:35

    «Ўзим фақат жароҳат олдим, ўғлим ҳалок бўлганидан эса изтиробдаман». Қозоғистондаги ЙТҲда жабрланган ўзбекистонликларнинг қисқа интервьюлари

    03.07.2017, 12:20

    Оrlando олиб беришни ваъда қилиб, 10 минг долларни қўлга киритган фирибгар қўлга олинди

    03.07.2017, 12:15

    Нукусда шундай онахон бор: у такси ҳайдайди

    03.07.2017, 11:53

    2017 йилнинг 1 июль куни Тошкент шаҳрида 1 та йўл-транспорт ҳодисаси юз бериб, унда 1 киши жароҳатланди

    03.07.2017, 11:03
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 



    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади



    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади

     

    Тавсия этамиз

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22

    КГБ сохталаштирган жиноят – СССР парчаланиши арафасида ўлим жазоси берилган қария ким эди?

    21 июл, 21:06

    Титанлар тўқнашуви: ғарб бургути кучлими ёхуд шарқ аждари?

    21 июл, 19:50

    Фавворада чўмилаётган, музқаймоққа навбатда турган одамлар, майсада ухлаётган ит-мушуклар — Тошкентда чилла

    21 июл, 14:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ярим йилда ёқилғи-энергетика соҳасига етказилган 758 млрд сўм зарар ундирилди — Бош прокуратура

    Ўзбекистон | 23 июл, 00:00

    “Обама, Клинтон ва Байденни жиноий жавобгарлик кутмоқда” — Трамп 

    Дунё | 22 июл, 23:50

    “Сўнгги кунлардаги иссиқ об-ҳаво 70 фоизга яқин аҳоли уйқусига салбий таъсир қилмоқда” — иқлимшунос

    Ўзбекистон | 22 июл, 23:35

    Ўзбекистон ДХХ раиси Кобулда “Толибон” мудофаа вазири билан учрашди 

    Ўзбекистон | 22 июл, 23:19

    Афғонистон жанубида болалар ўйинчоқларини сотиш тақиқланди 

    Дунё | 22 июл, 22:50

    Наманганда 82 марта қоида бузган ҳайдовчининг машинаси жарима майдонига жойлаштирилди

    Ўзбекистон | 22 июл, 22:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.