Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Россия президенти Владимир Путинга Татаристонда йўловчи автобуси ва юк автомобили ўртасида содир бўлган мудҳиш ходиса муносабати билан ҳамдардлик билдирди, деб хабар берди «Prezident.uz».
Қадрли Владимир Владимирович, Татаристонда йўловчи автобуси билан содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида кўп сонли ҳалок бўлганлар ва жабрланган борасидаги хабарни чуқур қайғу ва изтироб билан қабул қилдим.Эслатиб ўтамиз, Татаристоннинг Заинск туманида юк автомобили ва автобус иштирокидаги ЙТҲда 13 киши ҳалок бўлди, 28 киши жабрланди.Самимий таъзиямни қабул қилишингизни ҳамда қурбон бўлганларнинг оила аъзоларига ва яқинларига ҳамдардлик сўзларимни, шунингдек, барча жабрланганларга тезроқ соғайиб кетиши тилагида эканлигимни етказиб қўйишингизни сўрайман.
Шавкат Мирзиёев, Ўзбекистон Республикаси Президенти
Изоҳ (0)