3— 9 июль кунлари Ўзбекистон ҳудудига Туркманистон орқали Эрондан иссиқ ва қуруқ ҳаво оқимининг кириб келиши кутилмоқда. Бу ҳақда «Ўзгидромет» маълум қилди, дея хабар беради «Газета.uz».
Ўзбекистон бўйлаб ҳаво ҳарорати кўп йиллик ўртача кўрсаткичдан 4—6 даража юқори бўлади. Кундуз кунлари ҳарорат +38…+43 даражага қадар исийди.
Қорақалпоғистонда, Хоразм, Бухоро, Навоий, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида эса ҳарорат +44…+45 даражагача кўтарилади, гармсел эҳтимоли бор.
Ҳаво ҳарорати кўтарилиши муносабати билан 3— 9 июль кунлари республиканинг тоғолди ва тоғ ҳудудларида Тожикистон ҳамда Қирғизистондаги музларнинг эришидан ҳосил бўлган сел оқимлари кузатилиши мумкин.
Изоҳ (0)