Блогер Маркус Браунли янги видоесида реклама роликларидаги Additional equipment and software used («Қўшимча ускуна ёки дастурий таъминот ишлатилган») сўзлари нимани англатиришини тушунтириб берди. Ушбу ёзув Apple комапниясининг «iPhone’да суратга олинган» туркум роликларида охирида пайдо бўлади, деб эслатади TJournal.
Блогернинг таъкидлашича, расман барча роликлар iPhone’да олинган, аммо аниқ тушунтирилмаган жиддий деталлар мавжуд. Жумладан, Apple рекламаларининг юқори сифати қиммат турувчи аксессуарлар ёрдамида таъминланган.
Биринчи навбатда суратлар ва видеолар автофокусировкага эга кинематографик линза ёрдамида яхшиланиши мумкин. Блогернинг эслатиб ўтишича, турли вазифаларни бажарувчи кўплаб объективлар бор. Шунингдек, Браунли штативлар ва стэдикамларни ажратиб кўрсатди — улар смартфондан олинадиган суратни барқарорлаштиришга ёрдам беради.
«Бундай рекламадан мақсад — ролик тушириб, фойдаланувчилар ҳам ушбу ускунани сотиб олганидан сўнг шундай ролик ололади деган тасаввур уйғотиш. Аммо реклама аслида қандай суратга олинишини билсангиз, бу тескари натижа беради», — деб хулоса қилди блогер.