Токиода 18 ёшдан кичик ўқувчи қизларнинг пул эвазига танишувлар соҳасида меҳнат фаолиятини юритишига нисбатан тақиқ кучга кирди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Шундай қилиб, эркакларга ўқувчи қизлар билан учрашувлар уюштириб бериш хизматини кўрсатувчи кўплаб япон компаниялари энди Токиода 18 ёшдан кичик қизларни ишга ололмайди.
Харадзюку темирйўл станциясида бундай фаолиятнинг қизлар учун хавфли экани ҳақида ахборот акцияси бўлиб ўтди. Акция иштирокчилари бундай фаолият турини тўхтатишни талаб қилиб чиқди.
Токио полицияси маълумотларига кўра, шаҳар Японияда шундай қарор қабул қилган илк ҳудуд бўлди. Май ойи маълумотларига кўра, биргина Токионинг 110 дан зиёд шундай хизматларни таклиф қилувчи компания бор, бироқ уларнинг ҳақиқий сони бундан анча кўп бўлиши ҳам мумкин.
Сўнгги вақтларда бундай муассасалар сони камайиб бораётган бўлса-да, бундай учрашувларнинг асосий муаммоси — ўқувчи қизлар қўшимча тўлов эвазига мижозларга жинсий алоқа билан боғлиқ хизматларни ҳам кўрсатади.
Япониядаги бундай учрашувлар JKビジネス деб аталади. Бунда ўсмир қиз одатда мижоз билан шунчаки бирга сайр қилиб, у билан суҳбатлашади. ЖК қисқартмаса япон тилидан таржима қилганда, «катта мактабда ўқувчи қиз» маъносини англатади.
Японияда қизлар 20 ёшдан вояга етган, деб ҳисобланилади. Мамлакатда фоҳишалик билан шуғулланиш қонунчилик даражасида тақиқланган.
Изоҳ (0)