Slack мессенжерини ривожлантираётган Slack Technologies компанияси стартапни харид қилиш бўйича йирик технология компанияларидан бир неча таклиф олди. Бу ҳақда Forbes хабар бермоқда.
Улар орасида Жефф Безоснинг Amazon компанияси ҳам бор.
Bloomberg манбаларига кўра, Slack камида 9 миллиард доллар баҳоланиши мумкин. Келишув амалга ошса Amazon учун энг катта харид ва электрон савдо бозоридаги йирик харидлардан бирига айланади.
Slack Technologies ва Amazon ушбу маълумотга изоҳ беришдан бош тортди.
Изоҳ (0)